11:17 | 02.12.24

                       

Ўзбекистонда 10 ойда 2,5 триллион сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган

Прокуратура маълумотига кўра, 2024 йилнинг январ-октябр ойларида кредит маблағлари талон-торож қилинишига оид 906 та жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура 2024 йил давомида кредит маблағлари талон-торож қилиниши ва қарздорликларни қайтариш бўйича назоратни кучайтирганини маълум қилди.

Бу даврда:

  • Қарздорликлардан 11,6 триллион сўм ундирилди;
  • Гаровдаги мулклардан 8,9 триллион сўм маблағ сотувга чиқарилди;
  • 1,6 триллион сўмлик қарздорлик иш ҳақидан ундирилди.

Назорат тадбирларида маблағларнинг 2,5 триллион сўми талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳолат бўйича банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 906 та жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, инвестиция дастури асосида қурилиш объектларида қонунбузарликларга қарши чоралар кўрилди:

  • Сифатсиз ишлар учун 61,2 миллиард сўм тикланди;
  • Қўшиб ёзишлар орқали талон-торож қилинган 82,1 миллиард сўм маблағ қайтарилди.

Интизомий жавобгарликка 466 нафар шахс, маъмурий жавобгарликка 1854 нафар шахс тортилди. Давлатга етказилган 71 миллиард сўм зарарнинг ундирилиши таъминланди.