2024 йил ноябрь ойи учун паловнинг ўртача нархлари маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб палов нархлари кузатуви ўтказилди. Унга кўра:
- Наманганда 1 порция паловнинг ўртача нархи 22 201 сўмни ташкил этди, бу энг арзон кўрсаткич;
- Тошкент шаҳрида эса 1 порция учун ўртача нарх 34 541 сўм бўлиб, энг қиммат палов шу ерда тайёрланмоқда.
Бошқа ҳудудларда палов нархлари қуйидагича:
- Андижон — 30 197 сўм;
- Бухоро — 33 717 сўм;
- Самарқанд — 30 480 сўм;
- Фарғона — 26 602 сўм.
1 килограммлик (7 порция) паловнинг ўртача нархи эса Тошкент шаҳрида 241 787 сўмни ташкил этган.
Нарх ўзгаришлари тўғрисида:
- Фарғона вилоятида нархлар 5% ошган;
- Қолган барча ҳудудларда ўтган ойга нисбатан нархлар ўзгармаган.