12:39 | 08.11.24
Ўзбекистонликларни дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутмоқда?
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даража илиққача, кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистоннинг айрим жойларда кундузи бироз ёмғир ёғиши, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, ҳўл қор) бўлиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 10-13 даража илиқ бўлади.