11:50 | 19.11.24
Хоразм вилояти прокуратураси мактабда ўқитувчини ҳақорат қилган фуқарога нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди.
15 октябрь куни Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. ўртасида зиддият юз бериб, жанжалга айланиб, С.Р. ўқитувчига енгил тан жароҳати етказган.
18 ноябрь куни С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда. Жиноят иши Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратига олинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: