14:40 | 17.10.24

                       

ЎзЛиДеП электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича белгиланган ижтимоий нормалар миқдорини қайта кўриб чиқиш тарафдори

Ҳар бир оилани уй-жой билан таъминлаш ва бунинг учун келгуси йилларда 1 миллион хонадонли уй-жой қуришга эришиш, янги уй-жой сотиб олган фуқароларга қўшилган қиймат солиғининг ярмини қайтариб бериш — O‘zLiDeP’нинг янги сайловолди дастури.

Ҳар бир оилани уй-жой билан таъминлаш ва бунинг учун келгуси йилларда 1 миллион хонадонли уй-жой қуришга эришиш, янги уй-жой сотиб олган фуқароларга қўшилган қиймат солиғининг ярмини қайтариб бериш, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини тизимли давом эттириш ҳамда маош олувчи фуқароларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баробаригача даромад солиғидан озод этиш. Бу бўлажак сайловларга «Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!» шиори билан кириб келаётган O‘zLiDeP янги сайловолди дастуридаги асосий вазифалардир.

Фото: ЎзЛиДеп

Бу ҳақда ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитовнинг наманганлик сайловчилар билан учрашувда таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, партия етакчиси Давлатобод туманидаги «Кўк сарой» корхонасида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида патиянинг келугуси беш йилликдаги энг муҳим вазифаларига ҳам тўхталиб ўтди.

Фото: ЎзЛиДеп

ЎзЛиДеП электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича белгиланган ижтимоий нормалар миқдорларини мавсумийлик, хонадон аъзоларининг ижтимоий ҳимоя реестрига киритилганлиги ва оилалар сонидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш, энергия таъминоти соҳасидаги молиявий ҳисоботларда шаффофлик ва очиқликни таъминлашни ўзининг муҳим вазифаси, деб билади, – дейди А.Хаитов. – Бундан ташқари, ногиронликни белгилаш жараёнларини соддалаштириш, сарсонгарчиликка йўл қўйилмаслик, тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари бемор тўғрисидаги маълумотларни электрон тизимдан олиши ва электрон расмийлаштириши керак, деб ҳисоблаймиз.

Фото: ЎзЛиДеп

Шунингдек, сайловолди дастурда кексалар соғлигини тиклаш ва мазмунли дам олиши учун алоҳида дастур ва «Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш орқали 70 ёшдан ошган кексаларга бепул тиббий ва зарур ижтимоий хизматни кучайтиришни илгари сурилмоқда.

Фото: ЎзЛиДеп

Тадбир иштирокчилари яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларнинг мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг эртанги ёруғ келажагини бунёд этишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритиб, бўлажак сайловда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришларини эътироф этишди.

Фото: ЎзЛиДеп
Фото: ЎзЛиДеп
Фото: ЎзЛиДеп
Фото: ЎзЛиДеп
Фото: ЎзЛиДеп

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: