21:29 | 21.05.21

                       

Қашқадарёда бир гуруҳ қизлар ДХА бошқармаси рўпарасида жанжаллашди — видео

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ изоҳ берди

Қашқадарё вилояти Косон туманида 13 май, пайшанба куни бир гуруҳ қизлар ўзаро тортишиб, бир-бири билан жанжаллашди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Nasafnews»

Маълум қилинишича, ҳолат тахминан соат 14:00 атрофида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси рўпарасида содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Жанжалда иштирок этган фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 183-моддаларида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани аниқланган.

Қайд этилишича, уларга нисбатан жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Косон туман судига юборилган.

Аввалроқ Самарқандда жанжал оқибатида опасини ўлдириб қўйган қизга суд ҳукми ўқилгани ва Тошкентда йигитлар навбат талашиб жанжаллашгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Сурхондарёда чекчи машинасини автотураргоҳга қўйган ҳайдовчи билан жанжаллашгани маълум қилинган.