18:20 | 07.10.24

                       

Қашқадарёда газ қуйиш шаҳобчасида портлаш содир бўлди

«Камаз» автомобилидан газ сақлаш идишига суюлтирилган газ қуйиш жараёнида газ-ҳаво аралашмаси чақнаб, ёнғин юзага келган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Қарши туманидаги газ қуйиш шохобчасида 7 октябрь портлаш ва ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қашқадарё вилояти, Қарши туманида жойлашган газ қуйиш шаҳобчасида «Камаз»дан газ сақлаш идишига суюлтирилган газ қуйиш жараёнида газ-ҳаво аралашмаси чақнаб, ёнғин юзага келган. 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига 15:45 етиб борган ва ёнғин соат 16:45 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида шаҳобчанинг 22 кв.м майдонига зарар етган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисага газ қуйиш шохобчаласида хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлиши мумкинлиги кўриб чиқилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: