13:33 | 14.10.24

                       

Самарқандда севгилисини ўлдирган эркак 17 йилга озодликдан маҳрум этилди

Эркак бўлажак турмуш ўртоғини рашк қилиб, уни назорат қилишга ҳаракат қилган, бу эса аёлнинг норозилигига сабаб бўлган.

Самарқанд вилоятида севгилисини ўлдирган 28 ёшли эркак 17 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Сукут сақлама» лойиҳаси хабар берди. Жиноят 2023 йилда севишганлар ўртасидаги жанжал ортидан содир этилган.

Қотил эркак ва ҳалок бўлган аёл 2023 йилда Telegram орқали танишиб, севишиб, унаштирилган. Эркак бўлажак турмуш ўртоғини рашк қилиб, уни назорат қилишга ҳаракат қилган, бу эса аёлнинг норозилигига сабаб бўлган. Жанжалларнинг бирида оқибатида аёл муносабатларни тугатишни маълум қилган, бу гап эса эркакнинг ғазабини қўзғатган. Шундан сўнг, у қотилликка жиддий тайёргарлик кўрган ва аёлни пичоқлаб ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди эркакни қасддан одам ўлдириш ва ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш бўйича айбдор деб топиб, 17 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ҳукм қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: