14:14 | 13.10.24

                       

Сергелидаги омбор портлашида айбдор деб топилганлар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Портлаш оқибатида келтирилган зарар учун жабрланувчиларга 282 миллиард сўм солидар тартибда товон тўлаш белгиланди.

2023 йил сентябрда Тошкентнинг Сергели туманида содир бўлган портлашда айбдор деб топилган 4 нафар шахс 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Портлаш оқибатида келтирилган зарар учун жабрланувчиларга 282 миллиард сўм солидар тартибда товон тўлаш белгиланди.

Фото: Daryo.uz

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди ҳукмига кўра, айбдор деб топилган 4 киши — Inter Logistics МЧЖ директори Ф.С., қўриқлаш бошлиғи Ф.А., Polychem МЧЖ директори С.Б. ва омбор мудири Н.К. ҳар бири 5 йил озодликдан маҳрум қилиниб, жазони манзил колонияда ўташи белгиланди.

  • Inter Logistics МЧЖ раҳбари Ф.С. ва қўриқлаш бошлиғи Ф.А. Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари бўйича айбли деб топилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги оқибатида портлаш содир бўлгани қайд этилган. Улар 5 йил озодликдан маҳрум қилинишдан ташқари, икки йил давомида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинди.
  • Polychem МЧЖ директори С.Б. ва омбор мудири Н.К. ҳам шундай моддалар асосида айбли деб топилиб, уларга ҳам 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд қарорига кўра, Inter Logistics ва Polychem МЧЖларидан жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарлар фойдасига 282 миллиард сўм солидар тартибда ундирилиши белгиланди. Даъвогарлар Stal service МЧЖ, «Аки-Орт» МЧЖ ва Azimut Sirmersan МЧЖ хорижий корхоналаридир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: