14:09 | 15.10.24
Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўртасидаги ўйин муносабати билан пойтахтнинг Чилонзор туманидаги айрим кўчаларида вақтинчалик ҳаракат чекланиши ҳақида хабар берди.
Бунёдкор кўчасининг иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида соат 16:00 дан 22:00 гача транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Қайд этилишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳайдовчи ва йўловчиларга чекловлардан келиб чиқиб, бошқа йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: