10:31 | 15.11.24

                       

Тошкентда келинига шилқимлик қилган қайнота 5 суткага қамалди

Учтепа тумани суди шаҳвоний шилқимлик қилган шахсга нисбатан қамоқ ва жарима жазоси тайинлади.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида келинига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган қайнота маъмурий тартибда жазоланган.

Қайнота уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, келинига ножўя сўзлар айтиб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Келин ҳолат юзасидан Ички ишларга мурожаат қилган.

Қайнота судда айбини қисман тан олиб, суддан адолатли қарор чиқаришни сўраган.

Учтепа туман суди эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1 моддаси 1-қисми (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) бўйича айбдор деб топиб, қайнотани 5 сутка маъмурий қамоқ ва 375 минг сўм жаримага тортган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: