16:14 | 15.11.24

                       

Янгийўлда оиланинг беш нафар аъзосини ўлдириб, уйи билан ёқиб юборган шахс устидан суд бошланди

Аввалроқ, жиноятда гумонланувчи З.С. (1995 йилда туғилган) марҳум эркакнинг қариндоши бўлиб, жиноят қарз сабабли содир этилгани ҳақида хабар берилганди.

Жорий йил июль ойида Янгийўл туманида содир бўлган жиноятда 1991 йилда туғилган эркак, унинг турмуш ўртоғи (1999 йилда туғилган), икки фарзанди (2021 ва 2022 йилда туғилган) ва жияни (2018 йилда туғилган) ўлдирилиб, улар яшаган хонадон ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилганди.

Жиноятда гумонланувчи З.С. (1995 йилда туғилган) марҳум эркакнинг қариндоши бўлиб чиққан. Бош прокуратура, жиноят қарз сабабли содир этилгани ҳақида хабар берганди.

Янгийўлдаги қотиллик бўйича қўшимча маълумотлар берилди

Жиноят иши Жиноят кодексининг бир нечта оғир моддалари, жумладан: 97-модда (қасддан одам ўлдириш), 118-модда (номусга тегиш), 134-модда (қабрни таҳқирлаш); 164-модда (босқинчилик) ҳамда 173-модда (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказиш) бўйича кўриб чиқилмоқда. Суд жараёни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда ўтказилади.

Суднинг якуний қарори ва жараён натижалари ҳақида маълумотлар суд иши тугаганидан кейин эълон қилинади.