11:39 | 27.07.24

                       

Янгийўлда бутун бошли оила аъзолари ўлдириб кетилди

⚡️Янгийўлда бутун бошли оила аъзолари ўлдириб кетилди. Марҳумлар орасида 3 ва 1 ёшли гўдак, меҳмонга келган 6 ёшли қизалоқ ҳам бор.

Янгийўл тумани «Нуробот» маҳалласида бутун бошли оила аъзолари ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz’га маълум қилди.

Аниқланишича, 26 июль соат 06:19 ларда Янгийўл туман Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари томонидан воқеа жойига чиқилиб, келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.

Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 нафар шахснинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.

Улар:

  • 1991 йилда туғилган эркак;
  • 1999 йилда туғилган аёл;
  • 2021 ва 2022 йилда туғилган болалар;
  • 2018 йилда туғилган қиз экани аниқланган.

Суриширувларга кўра, марҳумлар эр-хотин, уларнинг 2 нафар (3 ёшли ва 1 ёшли) фарзанди ва шу уйга мехмонга келган 6 ёшли қиз қариндоши экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда прокуратура ва ички ишлар органларининг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: