10:21 | 23.09.24

                       

Чирчиқда Spark каналга тушиб кетди

Чирчиқда Spark каналга тушиб кетди. ФВБ машина ичида бўлганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Spark каналга тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Келтирилишича, 22 сентябрь куни соат 20:40 атрофида Spark ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Чирчиқ шаҳар «М.Улуғбек» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зах каналига тушиб кетгани бўйича ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра Чирчиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, ҳамкорликдаги хизматлар билан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинди. Автомобильда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи машина сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.

Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: