12:31 | 22.09.24

                       

Тўрт киши Катта Чимён тоғида адашиб қолди

Тўрт киши Катта Чимён тоғида адашиб қолди. Уларни топишга бир гуруҳ қутқарувчилар жалб қилинган.

ФВВ қутқарувчилари «Катта чимён» тоғида адашиб қолган фуқароларга ёрдам бериб, уларни пастга олиб тушди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 21 сентябрь куни соат 16:15 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Чимён» маҳалла ҳудудидаги «Катта чимён» тоғига тўрт нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

Қайд этилишича, фуқаролардан ҳеч бири тан жароҳати олмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: