16:26 | 20.09.24
Қашқадарёда хотинига таёқ отиб ўлдириб қўйган эркакка кечаси уйдан чиқмаслик жазоси тайинланди.
Қашқадарёда эркак хотинига таёқ отиб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари маълумот берди.
Аниқланишича, 2023 йил 13 ноябрь куни соат 13:00 ларда эркак Касби туманидаги ҳовлисида моллари ечилиб юрганида қўлига ёғоч таёқ олиб молларни қувган. Синган таёқ бўлагини молларига қарата отганида таёқ бўлаги турмуш ўртоғининг бошига бориб тегиб, оғир тан жароҳати олган. Оқибатда шифохонанинг жонлантириш бўлимига тушиб, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Судланувчи ЖК 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган.
Судланувчи айбига қисман иқрорлик, пушаймонлик билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатмалирини тасдиқламаслигини, стрес холатда бўлганини, аслида, хотинини эҳтиётсизлик оқибатида ўлдирганини айтган.
Гувоҳлардан бири (фарзанди) дастлабки терговда, онаси бувиси билан суҳбатлашиб туриб, отасига «Сиз бировни молини устимга келтириб, боқаверинг, бировни етимлигини олгансизда, мен сизга чўриманми», -деб гапирганида, отаси дарвозахонанинг ёнидан қўлидаги таёқни олиб, онасига отиб юборганлигини, оқибатда онаси вафот этганини айтган. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, гувоҳ судда сўроқ қилинганда аслида бошқа мазмунда кўрсатма берганлиги, унинг кўрсатмаси нотўғри талқин қилинган ҳолда ёзилган бўлиши мумкинлиги, чунки отаси таёқни айнан онасига қараб отмаганини айтган.
Шунингдек, марҳуманинг қонуний вакили яъни қайнонаси судланувчи унинг ўғли бўлишини, келинини айтай ўлдирмагани айтиб, ўғлидан давоси йўқлигини билдирган.
Судланувчи Жиноят кодекси 126-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) 8-қисми «г» бандидан, ЖК 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) 1-қисмига қайта квалификация қилинди.
Унга кеч соат 22:00дан 06:00га қадар уйидан чиқиши чеклаган холда, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шундан сўнг, Қашқадарё вилоят прокурори биринчи ўринбосари 2024 йил 12 сентябрь куни кассация тартибидаги протест берган. Унга кўра, судланувчининг ҳаракатлари асоссиз равишда ЖКнинг 102-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилинганлиги сабабли ҳукмни ўзгартириб, унга ЖКнинг 126-моддаси 8-қисми «г» банди билан жазо тайинлаш сўралган.
Аммо 2024 йил 12 сентябрь кунги суд ҳукмига кўра, 2024 йил 13 февралдаги ҳукм ўзгаришсиз, протест қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: