9:00 | 17.09.24

                       

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга кетди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 17 сентябр куни тонгда иккинчи «Марказий Осиё – Германия» саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбирда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

Шунингдек, етакчилар Германиянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказадилар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: