16:41 | 16.09.24
Қашқадарёда орастабон аёл никоҳсиз туғилган чақалоғини 50 миллион сўмга савдолашиб, сотиб юборди.
Қашқадарёдаги тиббиёт бирлашмасида орастабон (санитарка) бўлиб ишлайдиган аёл 2024 йил 4 июнь куни туғилган чақалоғини эри билан никоҳи йўқлиги, вояга етмаган фарзанди борлиги ва бир ўзи боқишга қийналиши сабабли сотиб юбормоқчи бўлди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
У келишилган пулни 1600 доллар ва 30 миллион сўм кўринишида олаётганда қўлга олинган.
Аёл судда қисман айбига иқрорлик билдирган. Кўрсатмасида ўзи ишлайдиган жойдаги ҳамкасби ҳомиладорлигини билиб, боласини сотишини сўраган. Аёл бунга қаршилик қилганида, унга таҳдид қилганини айтган. Бола туғилганидан 2 кундан кейин таниши келишилган пулни берган вақтда палатага 5-6 нотаниш кишилар кириб келиб, қўлидан суртмалар олиб, пуллар расмийлаштириб олинганини, стрессда бўлгани учун нима бўлаётганини тушунмаганини айтган.
Маълумот учун, чақалоқни сотиб олмоқчи бўлган аёл билан олдиндан келишилган. У берган пулларга «Пора-2024» ёзуви ёзилиб, кимёвий ишлов берилган.
Аёлга нисбатан 4 (тўрт) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: