11:57 | 17.09.24

                       

Бошлиқ қандай харажатларни ходимларига мажбурий тўлаб бериши керак?

Ўзбекистонда бошлиқ қандай харажатларни ходимларига мажбурий тўлаб бериши кераклиги маълум қилинди.

Адлия вазирлиги қонунчиликка кўра, иш берувчи қандай ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт эканини маълум қилди.

Унга кўра:

  • хизмат сафарларида бўлганда;
  • сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;
  • иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;
  • иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;
  • ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;
  • ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;
  • ходим фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;
  • иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: