8:28 | 18.09.24
Тошкентнинг айрим ҳудудлари маълум муддатга «свет»дан узилади.
Мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 18 сентябрь куни айрим манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан:
Юнусобод тумани: «Нурмакон», «Собиробод», «Астробод», «Туркистон», «Тикланиш», «Исломобод», «Ҳасанбой» ҳамда «Катта Ҳасанбой» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 12:00 гача.
«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз», дейилади хабарда.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: