10:52 | 20.09.24

                       

Тошкентда қиз ўз отасини уйдан ҳайдаб юборди

Тошкентда қиз ўз отасини уйдан ҳайдаб юборди. Ота уйга киритиб қўйишни илтимос қилиб, МИБ га мурожаат қилди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ўз қизи томонидан ҳайдалган ота МИБ орқали уйга киритилди. Бу ҳақда бюро ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги ижро варақасига асосан, аризачи А.Х.нинг жавобгари унинг қизи А.К.га яшаб турган низоли Шайхонтоҳур тумани, Чорсу мавзесидаги манзилда жойлашган хонадонга киритиш ва у ердаги ёрдам хўжаликларидан фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган.

Мазкур иш бўйича давлат ижрочиси томонидан ота ўз хонадонига киритиб қўйилди ҳамда унинг уйдан фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан қизига тушунтириш берилди ва ижро иши тамомланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: