12:02 | 20.09.24
Қорақалпоғистонда ўқувчи мактабдан ваҳшийларча олиб кетилганининг сабаби очиқланди (видео).
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5-сентябрь куни Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Х.Ё. (ўғил бола)нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб борган. Ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган.
Ҳолат юзасидан С.Ш ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган. Бугун, 20-сентябрь куни мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда.
Ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган.
Х.Ё.нинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: