13:12 | 06.09.22
Улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган
Россиянинг Жуковский шаҳрида ўзбекистонлик икки ишчи хандақ қазиётганда тупроқ остида қолди, уларнинг устини бетон плита босиб қолган. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик икки ишчи жисмоний шахс томонидан ёлланган. Улар Праволинейная кўчасидаги гаражлар ёнида хандақ қазаётган бўлган. Тўсатдан тупроқ қулаб, бетон плита билан бирга ишчилар устига тушган.
Жароҳатланган эркаклардан бирини воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси эса зудлик билан касалхонага олоиб кетилган. Шифокорлар ҳозир унинг ҳаёти учун курашмоқда.
Москва вилояти бўйича Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси ишчиларидан бирининг ўлими юзасидан тергов олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Россияда ўзбекистонлик ишчини бетон плитаси босиб қолганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: