15:34 | 06.09.22

                       

Россия Шимолий Кореядан артиллерия қуроллари сотиб олаётгани маълум бўлди

АҚШ бу бўйича ҳисобот эълон қилди

АҚШ разведкаси Россия Шимолий Кореядан миллионлаб артиллерия снарядлари ва ракеталар сотиб олаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «New York Times» хабар берди.

Фото: «Business Insider»

Америка расмийлари хабари тўғри экани ва буни тасдиқлаши мумкинлигини айтган.

«Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги жанг майдонида фойдаланиш учун Шимолий Кореядан миллионлаб ракеталар ва артиллерия снарядларини сотиб олиш жараёнида», — деган АҚШ расмийлари.

Уларнинг сўзларига кўра, харидлар Россия ҳарбийлари «қисман экспорт назорати ва санкциялар туфайли Украинада жиддий таъминот танқислигидан азият чекишда давом этаётганини» кўрсатади.

«Биз Россия келгусида Шимолий Кореянинг қўшимча ҳарбий техникасини сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин деб умид қиламиз», — деган исмини ошкор этмаган расмий.

Ҳисоботда айтилишича, разведка маълумотлари сотиб олинган нарсалар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган, у фақат артиллерия снарядлари ва ракеталарни ўз ичига олади.

Украина Россия босиб олган Херсон атрофида қарши ҳужумларни бошлаган. Ушбу ҳужумларга тайёргарлик кўриш учун Украина кучлари Россиянинг таъминот ҳудудларига, жумладан артиллерия ва ўқ-дорилар бўлган ҳудудларга зарба берган.

Расмийларнинг таъкидлашича, Ғарб санкциялари Россиянинг Украинада йўқ қилинган транспорт воситалари ва қуролларини алмаштириш имкониятини чеклайди.

Аввалроқ Шимолий Корея Россияга 100 минг кўнгилли аскар беришни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган. Россия КХДРнинг урушга 100 минг аскар жўнатиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: