13:14 | 06.09.22
Бозор маъмурияти ва жавобгарлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган
«Қўйлиқ» АЖ деҳқон бозорида бозор маъмурияти ходимлари иштирокида санитария назорати ўтказилди, деб хабар берди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.
Тадбир натижасида сифати бузилган маҳсулотлар савдоси аниқланган. Жумладан:
Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ҳамда уни олдини олиш бўйича тегишли тавсияномалар берилган. Профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Яшнобод тумани бўлими ходимлари тумандаги «Авиасозлар» деҳқон бозорида санитария назорат ишлари олиб борган.
Назорат давомида соҳа ходимлари томонидан бозор ҳудудида номаълум уй шароитида тайёрланган жами 22 литр сут маҳсулотлари савдоси бартараф этилган.
Аввалроқ Тошкентда сифатсиз гўшт савдосининг олди олингани, «Қўйлиқ» бозорида 188 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: