16:48 | 06.09.22
«Ҳудудгаз пойтахт» бу бўйича маълумот берди
Тошкентнинг Юнусобод ва Олмазор туманларида 7 сентябь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. «Ҳудудгаз пойтахт» бу бўйича маълумот берди.
Келтирилишича, Юнусобод тумани Деҳқонобод кўчасида жойлашган ўрта босимли Д-89 ммли ҳамда ер ости Д-273 ммли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли 7 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар «Бободеҳқон» МФЙдаги 1 200 та хонадонда, 16-мавзедаги 1084 та кўп қаватли хонадонда, 15-мавзедаги 3800 та кўп қаватли хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги «Detoks medical», «Юнусобод медикал» клиникаларида, «Туркистон», «Файз» ресторанларида, «Чашма» миллий таомлар кафесида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, қайд этилишича, Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган кесими 89 ммли ер ости газ қувурини ҳам ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу боис ушбу туманда 7 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тарих кўчасидаги 10 та ерли хонадонда, Сағбон кўчасидаги 45 та ерли хонадонда ҳамда шу кўчалардаги 4 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги Тошкентда газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар ўрнатилиши ва Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қатор ҳудудларида газ етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани ҳамда бунга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: