15:42 | 15.06.23

                       

Тошкент шаҳрининг иккита кўчаси аҳоли томонидан номланади

Фуқаролардан таклифлар қабул қилиш 14 июндан 19 июнгача давом этади

Тошкент шаҳри ҳокимлиги икки кўча — Катта ҳалқа йўлининг бир қисми (Охангарон шоҳкўчаси ва янги айланма йўл оралиғи) ҳамда Яккасарой ва Сергели туманларини боғловчи янги кўчага ном бериш бўйича аҳолидан таклифлар қабул қилмоқда.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги икки кўчага ном бериш бўйича фуқаролардан таклифлар қабул қилиниши ҳақида хабар берди. Уларни 14 июндан 19 июнгача Geonom.tashkent.uz сайтига юбориш мумкин.

Катта ҳалқа йўли кўчасининг Бектемир, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманлари ҳудудидан ўтувчи қисми — Оҳангарон шоҳкўчаси кесишмасидан Тошкент янги айланма йўли билан кесишган қисмигача;
Яккасарой ва Сергели туманлари ҳудудидан ўтувчи янги қурилган кўча — Шота Руставели кўчаси кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишган қисми.
Овоз бериш учун geonom.tashkent.uz сайтининг бош саҳифасида харита остидаги «Таклифлар тўплами» ҳаволасини, сўнг кўча бўлимлари кўрсатилган доиралардан бирини босиш керак.

Таклиф этилаётган ном кўчанинг географик объектга энг хос бўлган белгиларини акс эттириши, объект жойлашган ердаги географик объектлар номларининг мавжуд тизимига мос тушиши, маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиши, универсал ва қисқа — учта сўздан иборат бўлиши керак.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: