13:51 | 15.06.23
Марҳуманинг руҳиятида ўзгаришлар бўлганлиги айтилди
Жорий йилнинг 12 июн куни соат 6:00 ларда Нукус шаҳри, «Ғарезсизлик» МФЙ, Қорақалпоғистон кўчасида яшаган 1996 йилда туғилган фуқаро М.A. яшаш уйининг 4-қаватидан қулаб, жонсиз ҳолда топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов Bugun.uz га маълум қилди.
Нукус шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида М.А.нинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан зарур экспертизалар тайинланган.
Текширишда аниқланган дастлабки маълумотларга кўра, марҳума М.А. фуқаро Б.У. билан 2017 йил январ ойида қонуний турмуш қуриб, никоҳ даврида, 2018 ва 2021 йилларда ўғил ва қиз фарзандлари дунёга келган.
2022 йил сентябр ойида марҳуманинг 2 нафар эгизак чақалоқлари касалликдан нобуд бўлганлиги сабабли, руҳиятида ўзгариш бўлган.
Марҳуманинг турмуш ўртоғи Б.У эрталаб соат 5:40 ларда уйқудан турганида турмуш ўртоғи М.А. ни уйда йўқлигини билиб, ташқарига чиқади ва уйи ошхонаси деразаси остида ҳушсиз ҳолатда топиб, тез ёрдам ва яқинларига қўнғироқ қилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: