15:06 | 15.06.23
Ҳуқуқбузардан давлат фойдасига 990 000 сўм миқдорида жарима ундирилди
Тошкентда АҚШ фуқароси ҳимоя ордерини бузгани ва безорилик қилгани учун жаримага тортилди. Nemolchi’нинг хабар беришича, АҚШ фуқароси ўз турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, қoнунбузарлик содир этган.
Жорий йилнинг 27 май куни АҚШ фуқароси Максим Пенсон Самарқанд савдо марказида бирга яшовчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни ҳақоратлайди ва унга пакетлар улоқтира бошлайди. Маълум бўлишича, бу унга нисбатан биринчи тажовуз эмас: жабрланувчи аввалроқ ҳимоя ордерини олган.
9 июн куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди видеоконференцалоқа орқали очиқ суд мажлисида Максим Пенсонни ҳимоя ордери талабларини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, 206-1-модда) ва майда безорилик (183-модда) да айбдор деб топди. Судья A.A. айбланувчининг ёши, оилавий аҳволи, шунингдек, моддий аҳволини инобатга олиб, унга нисбатан жарима солишни мақсадга мувофиқ деб топди.
Суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига асосан айбланувчидан иккита ҳуқуқбузарлик учун жами 990 000 сўм миқдорида давлат фойдасига жарима ундирилди.
Суднинг ушбу қарори хали кучга кирмаган. Қарордан норози бўлган тарафлар суд қарорининг нусхаси топширилган ёки олинган кундан бошлаб йигирма кун ичида Тошкент шаҳар судига шикоят ёки протест келтириши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: