22:18 | 15.06.23

                       

Туркиянинг Эгей соҳилидаги марвариди – Фетҳие

Ўлудениз курорти, капалаклар водийси ва Аминтас қабри ҳақида

Фетҳие Туркиянинг Эгей денгизи соҳилидаги марвариддир. Тўғридан-тўғри қояларга ўйилган ҳайратланарли антик манзараларга эга улкан Ликия тоғлари, мовий шаффоф денгизи, деярли йил давомида илиқ ва мўътадил об-ҳавоси, сўлим табиати, апелсин, анор, лимон, қарағай дарахтлари, қумли соҳиллари — буларнинг барчаси Фетҳиега турк курортлари орасида фахрланишга ва бутун дунёдан келган сайёҳларнинг эътиборини қозонишга имкон беради.

Фетҳие Даламан аэропортидан 60 км, Анталия аэропортидан 300 км узоқликда жойлашган.

Туркия туризм агентлиги

Фетҳие Ўлудениз                                                             

Ўлудениз Фетҳиенинг машҳур курортларидан бўлиб, у ерда гўзал табиат қўйнидаги қумли соҳилларда сифатли дам олишингиз кафолатланади. Гўжек — яхтачиликнинг пойтахти ҳамда Ликия тоғлари орасида парапланда учишингиз мумкин бўлган Фетҳиедаги ажойиб маскандир.

Туркия туризм агентлиги

Фетҳиедаги соҳиллар, одатда, оқ қум ва тошлардан иборат бўлиб, ноёб тошбақалар тухум қўйиш учун келадиган узун қумли соҳил пиёда юриш учун айни муддао. Шунингдек, шаффоф зилол сувда сузиш учун Агиа Никола оролига ташриф буюришингиз мумкин.

Туркия туризм агентлиги

Капалаклар водийси

Фетҳие яқинида диққатга сазовор жойлар етарлича кўп. Уларнинг аксарияти зилзилалар натижасида вайрон бўлган, аммо баъзи қадимий бинолар сақланиб қолган. Мисол тариқасида, Рим театри қолдиқлари ёки 600 йиллик тарихга эга рицар қалъаси харобалари билан танишишингиз ва Мендос қоясига ўйилган Ликия қабрларини зиёрат қилишингиз мумкин. Улардан энг қадимий ва энг каттаси — Аминтас қабридир.

Туркия туризм агентлиги

Аминтас қабри

Сиз яхта ижарага олиб, Гўжекдаги 12 та оролга саёҳатга чиқишингиз ва Фетҳиедаги Бабадағ қоясидан сакрашингиз мумкин. Спортга қизиқмайдиганлар учун эса, Кая Кай шаҳарчасига экскурсия қилишни, қарағайзорлар оралаб сайр қилишни, сўнг эса, Капалаклар водийсига ташриф буюришни тавсия қиламиз.                                                 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: