16:18 | 15.06.23

                       

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинни 70 ёшлик юбилейи билан табриклади

Президент мактубида Хитой раисини Ўзбекистонга таклиф қилган

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга унинг 70 ёшлик юбилейи муносабати билан табрик йўллади.

Сизнинг бевосита раҳбарлигингизда дўст Хитой халқи сўнгги йилларда улкан ютуқ ва оламшумул муваффақиятларга эришиб келмокда. Аҳолини камбағалликдан чиқариш, қашшоқликка барҳам бериш, ўртача фаровон жамият қуриш жараёнларини якунига етказишга қаратилган кенг миқёсдаги ислоҳотлар самарали амалга оширилмоқда. Яқинда Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифим якунлари ҳамда Сиан шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Хитой» биринчи саммити доирасидаги сермазмун музокараларимиз натижалари ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз, — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.

Президент Си Цзинпинни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, ғоятда масъулиятли ва шарафли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Хитой халқига эса бардавом тинчлик-омонлик, файзу барака ва фаровонлик тилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: