17:30 | 15.06.23
Хонадонда қурилиш бўлаётгани сабаб девор қулагани айтилди
Бугун, 15 июн куни соат 12:14 да Тошкент шаҳар ФВБга Мирзо Улуғбек тумани «Олий Ҳиммат» МФЙда жойлашган уйларнинг бирида қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда уйнинг бир қисми бузилиб кетганлиги ва қулаган девор остида 2 ёшли қизилоқ қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни олиб чиқишган ва зарурий тиббий ёрдам учун шифокорларга топширишган.
Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: