21:06 | 15.06.23

                       

Андижонда аёл эридан ўч олиш учун 5 ойлик фарзандини қийнади

У боласининг йиғлаган ҳолдаги видеоларини Telegram орқали эрига жўнатган

Ижтимоий тармоқларда «эридан ўч олиш учун фарзандига озор бераётган она» сарлавҳаси билан тарқалган видеолар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Андижон вилояти, Улуғнор тумани, Чўлобод МФЙда яшовчи, 21 ёшли аёл, 2023 йил 13 июн куни Улуғнор туманидаги яшаш уйидан Россия Федерациясида ишлаётган турмуш ўртоғига ўзаро ўрталаридаги оилавий келишмовчилик сабабли 5 ойлик фарзандини йиғлаган ҳолдаги видеоларини Telegram мессенжери орқали жўнатганлиги аниқланган.

Ушбу видеолар ижтимоий тармоқларга тарқалгандан кейин, аёл 14 июн куни соат 22:36да Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг 102 хизматига қўнғироқ қилган. Telegram мессенжери орқали турмуш ўртоғига фарзанди билан боғлиқ видеохабарларни жўнатганлигини айтган. Бироқ турмуш ўртоғи ушбу видеохабарларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб, обрўсизлантираётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда аёлнинг фарзандига нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган ва Андижон вилояти, Улуғнор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: