10:54 | 16.06.23

                       

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси ўчирилди

Ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилди

Тошкентнинг айрим туманларида жойлашган аҳоли масканларида электр энергияси иншоотларининг реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилиши сабаб бир қанча ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилади.

16 июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Яшнобод тумани: «Арғин» ҳамда «Баҳор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
  • Юнусобод тумани: Марказ 6-даҳаси, «Регистон» ва «Қўшчинор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 15:00 гача;
  • Чилонзор тумани: «Дилхуш» ҳамда «Қатортол» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилди.

Масъуллар электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: