16:00 | 08.06.23 3128

ADM Jizzakh Кореянинг DMC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилишини бошлади

DMC Ins компанияси сифатли ва бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали халқаро бозорда ўзини намоён қила олган

Жиззах шаҳрида ADM Jizzakh Кореянинг DMC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди.

2023 йил 2 июн куни махсус иқтисодий зонадаги ADM Jizzakh автомобиль заводи қурилиш майдончасида тантанали равишда вақт капсуласини жойлаш маросими ўтказилди. Тадбир Кореянинг компанияси билан ҳамкорликда босим остида қуйиш усули билан автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарадиган янги корхона қурилиши бошланиши муносабати билан ўтказилди.

Жойланаётган идишнинг рамзий образи, янги қўшма корхонанинг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишини ифодалади. ADM Jizzakh нинг ҳамкори сифатида Кореянинг DASAN DMC компанияси гавдаланди.Қўшма корхонага режалаштирилган киритилувчи инвестициялар ҳажми 8,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

ADM Jizzakh етказиб берувчилари кластери қошидаги янги корхонада қуйидагилар ишлаб чиқарилади:

  • олд ва орқа бамперлар, эшик қопламалари;
  • инструментал панеллар, марказий консол ва бошқа йирик пластмассали бутловчиқисмлар;
  • автомобиллар учун статик ва динамик резина қистирмалари.

Ҳар икки томон вакиллари қутлов сўзлари билан чиқиш қилиб, лойиҳанинг муваффақиятли ва жадал ривожланиши юзасидан тилаклар билдирдилар.

 Биз узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг дастлабки босқичидамиз ва биргаликдаги мақсадларимизга босқичма-босқич эришамиз. DMC Ins компанияси томонидан барча керак бўлган техник ёрдам нафақат ишга тушириш босқичида, балки лойиҳамизни амалга ошириш жараёнида ҳам тақдим этилади, — деди DMC компаниялар гуруҳи раиси ўринбосари Ёон Чоонюл.

Уларнинг чиқишларидан сўнг вақт капсуласининг тантанали жойланиши амалга оширилди, унда нафақат компанияларнинг расмий вакиллари, балки Жиззах вилоятининг турли ташкилотларидан таклиф этилган меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.

Вақт капсуласига ҳамкорлик меморандуми жойлаштирилди. Шунингдек, тошга меморандум имзоланган сана ва корхоналарнинг номлари рамзий равишда ўйиб ёзилган лавҳ ўрнатилди. ADM Jizzakh — бу Ўзбекистондаги автомобил ишлаб чиқарувчи корхонадир.

Корхона яқин орада асосий мақсади ишлаб чиқаришни мамлакат ичида ривожлантириш бўлган автомобилсозликнинг энг йирик кластерларидан бирининг марказига айланиши керак. Ҳозирда ADM Jizzakh, Kia (ЖанубийКорея) ва Chery (Хитой) брендлари остида 15 хилдаги моделларни ишлаб чиқармоқда. Айни пайтда заводда бўяш, пайвандлаш ва йиғиш цехлари қурилиши якуний босқичидадир.

DMC Ins DASAN гуруҳи таркибида бўлиб, автомобиль саноати учун резина, пластмасса қисмлари шлаб чиқаришга ихтисослашган. DMC Ins компанияси сифатли ва бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали халқаро бозорда ўзини намоён қила олгандир. Tesla, Ford, Hyundai, Kia, Volkswagen, Jas ва шу каби брендлар DMC холдингининг маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллайдилар.

ADM Jizzakh  автокомпонентлари кластерида йирик ўлчамли эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш Ўзбекистон Республикасида автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг мантиқий давомидир. Янги технологияларни жорий этиш, маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш, корхонанинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва келажакда барқарор ўсишни таъминлаш имконини яратади.

Телефон: (+998) 71−202−69−99.

Instagram: @admjizzakh
Youtube: ADMJizzakh

Реклама


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 78
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 293
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 405
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 454
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 239
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 482