15:26 | 17.07.24

                       

Мирзиёев 1 млрд доллар маблағ ишлатилмасдан турганини танқид қилди

Мирзиёев банкларда хориждан жалб қилинган 1 млрд доллар маблағ ишлатилмасдан турганини танқид қилди.

Мирзиёев раислигида биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланганлиги хабар берилганди.

Видеоселектор давомида, соҳалар ривожи учун Тараққиёт ва тикланиш жамғармасидан берилган 650 млн доллар арзон ресурс, банкларда хориждан жалб қилинган 1 млрд доллар маблағ ишлатилмасдан тургани кўрсатиб ўтилди. Йил якунигача бу маблағлардан тўлиқ фойдаланиб, лойиҳаларни амалга ошириш топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

2024 йил саноат зоналари инфратузилмаси учун 1,5 трлн сўм маблағ ажратилган. Бунинг ҳисобидан саноат зоналаридаги 79 та инфратузилма объектларини тўлиқ фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди.

Ҳудудлардаги йирик лойиҳаларни инфратузилмага улашни тезлаштириш мақсадида қиймати 200 млрд сўмдан зиёд бўлган лойиҳалар учун инфратузилма қуриб бериш тартибини соддалаштириш зарурлиги қайд этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: