11:52 | 13.03.24

                       

Фарғонада бир қатор ҳокимлар жазоланди

Фарғона вилояти ҳокимининг фармойиши билан Фарғона, Қувасой, Қўқон шаҳар ҳокимлари; Данғара, Ёзёвон, Риштон, Сўх, Тошлоқ, Фарғона, Ўзбекистон туман ҳокимларига жарима жазоси берилди.

Фармойишга кўра, бунга уларнинг вилоятда январь-февраль ойлари учун қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга чиқариш кўрсаткичлари бажарилишида сусткашликка йўл қўйгани сабаб сифатида келтирилган.

Масалан, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқаришни Фарғона шаҳри 65,2 фоизга, Қувасой шаҳар 62,8 фоиз, Ёзёвон 53,1 фоиз, Риштон тумани 50,3 фоиз, Сўх тумани 24,5 фоиз, Тошлоқ тумани 43,1 фоиз, Фарғона тумани 41,3 фоиз ва Ўзбекистон тумани 71,2 фоизга бажарган.

Шундан келиб чиқиб, қуйидаги 10 нафар ҳокимга ўртача ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилган:

– Фарғона шаҳар ҳокими В.Назаров;
– Қувасой шаҳар ҳокими З.Тўрақулов;
– Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов;
– Данғара тумани ҳокими Ш.Тожиҳакимов;
– Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов;
– Риштон тумани ҳокими Б.Холиқов;
– Сўх тумани ҳокими С.Сайидмусаев;
– Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев
– Фарғона тумани ҳокими Х.Иномов;
– Ўзбекистон тумани ҳокими Ш.Юлдашев.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: