14:14 | 15.03.24

                       

My.gov.uz портали 4 кун ишламайди

21–24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларида техник ишлар амалга оширилади.

Порталнинг расмий каналида хабар берилишича, 21–24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

Шу муносабат билан my.gov.uz портали ва унинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган барча модуллар, хусусан, Давлат хизматлари марказлари томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган dxa.gov.uz ахборот тизими фаолияти чекланади.

Қўшимча саволлар юзасидан 1242 рақамига мурожаат қилиш сўралган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: