19:03 | 08.04.24

                       

Шавкат Мирзиёев “ADM Jizzakh” автомобиль заводи фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев 1800 иш ўрнига эга “ADM Jizzakh” заводи фаолияти билан танишди.

Шавкат Мирзиёев “ADM Jizzakh” автомобиль заводи фаолияти билан танишди. Бу эақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамияти саноат зонасида самарали фаолият юритаётган корхоналардан бири. У 2021 йилда ташкил этилган. Ўтган уч йилда “Kia”, “Chery” ҳамда “Haval” брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган.

Лойиҳа доирасида 234 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 1 минг 800 та иш ўрни яратилди.

Давлат раҳбари заводдаги ишлаб чиқариш жараёнини атрофлича кўздан кечирди. Корхона юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган. Улар Жанубий Корея, Япония ва Германия каби давлатлардан келтирилган. Заводда 30 та робот бор, ишлаб чиқариш жараёни 33 фоиз автоматлаштирилган. Автомобилнинг юриш қисмлари созлиги, статик ва динамик тормоз тизимини текшириш жиҳозлари ўрнатилган.

Президент заводда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, юртимиз саноат корхоналари билан кооперацияни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: