11:02 | 20.03.24

                       

«Ёшлар туризми ҳафталиги» доирасида чегирмалар ва акциялар жорий қилинди

Махсус чегирмалар ва акциялар 20 — 31 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида умумий овқатланиш ташкилотлари ва жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган хизматларга амал қилади.

2024 йилнинг 20 — 31 март кунлари Наврўз байрами ҳамда «Ёшлар туризми ҳафталиги» тадбирлари ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлардаги умумий овқатланиш жойлари ва жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган хизматлар учун ихтиёрий тарзда тақдим этиладиган чегирмалар ва акциялар жорий қилинмоқда, хабар берди Туризм қўмитаси.

Қайд этилишича, бундан асосий мақсад — ёшларни таътил вақтида мавсумий имтиёзли туристик пакетлари асосида республиканинг диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил этиш, олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари ва маҳаллалардаги аҳоли ва ёшларнинг саёҳатларини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларнинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилиши учун зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Тақдим этиладиган чегирмалар ва акциялар ҳақидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: