8:29 | 20.03.24

                       

Шавкат Мирзиёев Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаевни фахрий унвон билан тақдирлади

Зайниддин Низомхўжаевга таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди. Унвон ва кўкрак нишонини Шавкат Мирзиёев топширган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда миллий сайлов тизимини умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, юксак салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, куни кеча, Шавкат Мирзиёев Зайниддин Низомхўжаевга ушбу юксак унвон ва кўкрак нишонини топширган.

Маълумот ўрнида, 2014 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан мукофотланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: