11:00 | 07.10.24
Янги мобил илова 1200 дан ортиқ АЁҚШларни қамраб олади.
Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун янги қулайлик жорий этилиши кутилмоқда. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ёнилғи қуйиш шохобчаларини (АЁҚШ) фаолиятини назорат қилиш имконини берувчи мобил иловани тақдим этишини маълум қилди.
Илова ёрдамида ҳайдовчилар реал вақт режимида маълум бир АЁҚШда газ мавжудлигини ва у қачон келиши мумкинлигини кўра оладилар.
«Бу, айниқса, қишки совуқ кунларда, яъни газга бўлган талаб ортиб, таъминотдаги узилишлар фуқароларга жиддий ноқулайликлар туғдираётган бир пайтда жуда муҳимдир», – дейди энергетика вазири.
Янги мобил илова 1200 дан ортиқ АЁҚШларни қамраб олади. Иловани ишлаб чиқиш маҳаллий IT-компаниялар томонидан амалга оширилмоқда ва фойдаланишда бепул бўлади. Лойиҳа 1 декабргача ишга туширилиши режалаштирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: