17:31 | 13.11.24

                       

Тошкентда «InnoWeek.Uz-2024» халқаро ҳафталиги старт олади

14-16 ноябрь кунлари Тошкентда «Барқарор ривожланиш учун инновациялар» шиори остида «InnoWeek.Uz-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади. Унда 30 дан ортиқ давлат вакиллари, 500 дан зиёд маҳаллий ва хорижий ташкилотлар иштирок этади.

13 ноябрь куни АОКАда ҳафталикка бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Инновацион ривожланиш агентлиги раҳбари Шароф Ражаббаев ҳамда Агентлик масъуллари иштирок этди.

Фото: АОКА

Анжуманда қайд этилишича, «InnoWeek.Uz-2024» ҳафталигида Хитой, Малайзия, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Германия ва Россия каби давлатларнинг 150 дан зиёд вакиллари, шунингдек, олий мартабали меҳмонлар қатнашади.

Ҳафталик доирасида 512 та маҳаллий ва 34 та хорижий ташкилотлар иштирокида халқаро инновацион маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилади. Унда «Тижоратлаштириш», «Стартап» ва «Илмий тадқиқот» лойиҳалари натижалари намойиш этилади. Шунингдек, 22 та халқаро форум ва семинарлар дастурга киритилган.

Фото: АОКА

Ҳафталик хорижий ва маҳаллий экспертлар учун инновациялар ва илм-фан соҳасидаги янгиликлар билан ўртоқлашиш ҳамда тажриба алмашиш учун муҳим майдон ҳисобланади. Инвесторларни жалб этиш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун имконият яратилади.

Ҳафталик давомида илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилиниб, янги инновацион ғояларни амалга ошириш учун шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: