Абдусалом Азизов ёш футболчиларга мукофотлар топширди
Аббос Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ва Умарали Раҳмоналиевлар махсус медал билан тақдирланди.
Ўзбекистон Футбол ассоциацияси раҳбари Абдусалом Азизов ёш футболчиларга «Келажак бунёдкори» медалларини топширди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Президент фармони билан Ўзбекистон шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиб келаётгани учун Мустақиллик байрами арафасида «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган Аббос Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ва Умарали Раҳмоналиевларга мукофотлар Футбол ассоциацияси раҳбари Абдусалом Азизов томонидан тантанали равишда топширилган.


Эслатиб ўтамиз, юқорида номлари саналган футболчилар 2023 йилнинг март ойида футбол бўйича Тошкентда ўтказилган U-20 Осиё чемпионатида ғалаба қозонган Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби ўйинчилари ҳисобланади. Шу билан бирга, улар Аргентинада ўтказилган U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиб, нимчорак финалга қадар етиб борган.