10:00 | 02.12.24
Абу-Даби аэропортида 31 нафар ўзбекистонлик амирликлар ҳудудига киритилмай, бир суткадан ортиқ аэропортда қолиб кетди. Тошкентга қайтган йўловчилар ёрдам кўрсатилмаганини айтишмоқда.
30 ноябрь куни Тошкент—Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиақатнови орқали учиб келган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси амирликлар ҳудудига номаълум сабабларга кўра киритилмади. Йўловчилар Абу-Дабининг Шайх Зоид халқаро аэропортида бир суткадан ортиқ вақт давомида қолиб кетди.
Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси вазиятни назоратга олганини маълум қилганига қарамасдан, йўловчилар дипломатик миссия вакилларини кўрмаганини ва ҳеч қандай ёрдам берилмаганини таъкидлашмоқда. Тошкентга қайтган йўловчиларнинг барчаси авиачипталарни ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олганини «Газета.uz»га маълум қилди.
«Қўлга олишлар фақат Абу-Дабида содир бўлди. Биз билан бирга ёки кейинроқ Дубайга учиб келган танишларимиз ҳеч қандай муаммога дуч келмади», — деди Тошкентга қайтиб келган йўловчилардан бири.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: