11:07 | 30.07.24
30 июль Air Samarkand A321neo самолётида Самарқанд – Жидда йўналишида биринчи йўловчи рейсини амалга оширди.
Air Samarkand авикомпанияси томонидан Самарқанддан Жиддага парвозларни йўлга қўйиб, биринчи 188 нафар йўловчи манзилга етказди. Самолёт келганидан икки соат ўтгач, Самарқандга қайта учиб кетди. Шу куни Самарқанддан соат 15:00 да жўнаб, Жиддага маҳаллий вақт билан 18:20 да етиб борадиган яна бир рейс режалаштирилган.
Биз йўловчиларимизга саёҳат ва маънавий ривожланиш учун янги имкониятларни тақдим эта олганимиздан фахрланамиз. Компаниямизнинг янги рейслари Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ва биз барча рейсларимизда юқори даражадаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлашга интиламиз. Air Samarkandни танлаганлари учун ҳурматли мижозларимизга миннатдорлик билдирамиз, – дейди Air Samarkand компанияси бош директори Зафар Бутаев.
Авиакомпания ҳар сешанба куни иккита рейс билан Жиддага парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Air Samarkand Жиддадан ташқари, Мадина шаҳрига ҳам рейслар қўйишни режалаштирган. Саудия Арабистонига янги рейслардан ташқари, авиакомпания Airbus A321neo ва А330-300 самолётларида Истанбул, Шарм ал-Шайх ва Нячангга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.
Марказий Осиёдаги муҳим мавқега эга Ўзбекистон Саудия Арабистони учун ҳали етарли даражада қамраб олинмаган бозор ҳисобланади. Биз Air Samarkand авиакомпаниясини Жиддада қутлаймиз ва Саудия Арабистонининг кашф этилмаган мўъжизаларини ўзбекистонлик сайёҳлар билан баҳам кўришни интиқлик билан кутамиз, – деди Саудия туризм бошқармасининг Европа ва Америка бўйича Президенти жаноб Ҳазим Алҳазми.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: