12:28 | 13.07.24

                       

«Allianse Motors»га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Allianse Motors»га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. МЧЖ мижозларни 6 млрд сўмдан ортиқ пулга «ухлатиб кетган».

Тошкент шаҳридаги «Allianse Motors» МЧЖ мансабдорлари фирибгарликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамуддинов маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги автосалон масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва бошқа моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Жамият мансабдор шахслари 19 нафар фуқарога автомашина олиб келиб бериш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, 6 млрд 169 млн сўм тўлов пулини ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳридаги «Allianse Motors» МЧЖ мижозлар билан шартнома тузиб, машиналарни вақтида келтириб бермагани ҳамда айримларни эса етказиб берилган авторанспорт воситасининг ҳужжатини тўғрилаб бермасдан овора қилаётганини билдиришган.