16:15 | 27.07.24
Америкада содир бўлган даҳшатли ЙТҲ да ўзбекистонлик 38 ёшли тракчи вафот этди.
АҚШда 22 июль куни 8:30 ларда содир бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисасида 38 ёшли ўзбекистонлик эркак вафот этди.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, эркак бошқараётган 18 ғилдиракли 2022 Freightliner русумли фура ички бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишдаги барча йўлаклардан ўтиб, ташқи ҳимоя панжарасини ҳам ёриб ўтган. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Жасади юк машинаси ташқарисида топилган. Ҳалокат юзасидан тергов ишлари давом эттирилмоқда.
Хабарга кўра, автоҳалокат содир бўлган куни кучли ёмғир ёғаётган бўлган. Марҳум Флорида штатининг Орландо шаҳрида яшаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: