18:13 | 26.07.24

                       

Андижонда 17 ёшли йигит каналда оқиб кетди

Андижонда 17 ёшли йигит Катта Фарғона каналида оқиб кетди.

Андижонда 17 ёшли йигит каналда оқиб кетгани юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 24 июль куни соат 13:30 ларда Марҳамат туманида яшовчи 2007 йилда туғилган С.С. Қовунчи МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Катта Фарғона каналида чўмилаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида оқиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: