12:00 | 29.07.24
Андижонда 46 000 АҚШ доллари эвазига ер олиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди.
Андижон вилоятида ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган ер майдонини олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.К. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, бошқа бир фуқаро Д.Э.га Андижон шаҳри, ёшлар кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган 10 сотих ер майдонини 46 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: